Депутатга қилинган мурожаат натижасида фуқаро уйли бўлди
Депутатга қилинган мурожаат натижасида фуқаро уйли бўлди

 

Ҳеч бир эшик сабабсиз тақиллатилмайди. Кимдир мурожаат қилдими, демак эҳтиёжи, ечилиши керак бўлган масаласи бор.

Самарқанд шаҳридаги «Геологлар» МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам партиямиздан сайланган депутатнинг эшигини тақиллатди. Унга кўра халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, 1-Боғибаланд сайлов округидан сайланган депутат Бадриддин Насриев сайловчилар мурожаат қилди. Депутат «Геологлар» МФЙда бўлиб, М.Муллажонова ва М. Муҳиддинованинг мурожаатини жойида ўрганди.

Гап шундаки, ариза муаллифлари депутатга турар-жойлари бузилиб, бир неча йилдан буён бошқа бошпана берилмаётганини билдирган. Шу важдан келиб чиқиб, янги қурилаётган уйлардан хонадон ажратилишида амалий ёрдам сўрашган.

Депутат Б.Насриев мутасадди ташкилот ходимлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда муаммони жойида ўрганди. Мурожаатчиларнинг янги қурилаётган уй-жойлардан хонадон ажратиш масалалари ижобий ҳал этилишига келишиб олинди. Жумладан, М.Муллажоновага «Геологлар» маҳалласи «Сокол» кўчасида қурилаётган уйнинг 53-блоки, 2-қаватидан 90 квадрат метрли хонадон ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бошқа мурожаат эгасининг масаласи ҳам тез кунда ҳал бўлиши қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш