Мана ҳаш-паш дегунча сайловга ҳам қарийб 3 ойга яқин вақт ўтди. Бу давр мобайнида кимдир сайловчилар билан мулоқотлар ўтказишга, улар билан янада яқиндан танишишга улгурган бўлса, кимдир ҳануз вазифасига тўлиқ кириша олмади. Муҳими, фаол ва ташаббускор халқ вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаб, уларга ечим топишда анча жонбозлик кўрсатмоқда. Масалан, халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзоси, 16-Боққудуқ сайлов округидан сайланган депутат Баҳром Ҳамроқулов "Писталикент" ШФЙ ҳудудида сайловчилар билан учрашди. Уларни ташвишга солаётган масалаларни ўрганди. Кўчаларнинг кўчаларнинг ободлиги ва тозалигига эътибор қаратди.
Аҳоли мурожаатига кўра, шаҳарчада чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш масаласида оқсоқликлар мавжуд. Натижада ахлат уюмлари анча кўпайиб, одамлар соғлигига ҳам таъсир кўрсата бошлаган. Депутат кўмагида ҳудуддаги чиқиндиларни олиб кетиш учун махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Бу амалий ёрдамдан аҳоли миннатдор бўлди.