Сайловчилар билан учрашиш, улар билан мулоқот ўтказиш, турмуш тарзини ўрганиш, умуман, берилган ваъдаларни бажариш депутатнинг бевосита вазифаси саналади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП депутатлари аҳоли вакиллари билан мулоқотларни тизимли равишда йўлга қўйди.
Жумладан, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Сардоба туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари A.Рахмонов, Қ.Ўтаев, A.Эгамбердиев Сардобада сайловчиларнинг сўзларига қулоқ тутди. «Зомин» ва «Бўстон» маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда депутатлар қонуний ҳуқуқ ҳамда ваколатларидан фойдаланди. Шунингдек, «маҳалла еттилиги» аъзолари билан биргаликда аҳолининг мурожаатлари тингланди.
Шу билан бирга, «Пахтакор», «Бирлашган» маҳаллалардаги сайловчилар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, тегишлилигича масъулларга тақдим этилди.