Ўтган йилнинг сарҳисоби, янги йилга режа ва мақсадлар белгилаш. Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми кун тартиби ушбу масалаларга қаратилди.
Шунингдек, вилоят партия кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, Ижроия қўмитаси аъзоларни 7 кишидан иборат таркибда қайта сайлаш масалалари ҳам пленум ишида кўриб чиқилди.
Фарғона вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланар экан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг ҳам амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.
Жумладан, партия Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар ижроси танқидий кўриб чиқилди. Депутатлик корпуси ҳамда партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш учун эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, ўтган йили бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов натижалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, йиғилишда пленум аъзолари овози билан Фарғона вилоят кенгаши раиси лавозимига Ўктамов Шоҳрухбек Улуғбек ўғли, раис ўринбосари лавозимига Олимов Облоберди Аминжон ўғли сайланди.
Пленумда жорий йилда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва уларга ёндашиш усуллари ҳам белгиланди. Ҳар бир масала юзасидан пленум қарорлари қабул қилинди.