Саломатлик акцияси

 

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилмоқда. Тиббий хизмат, соғлиқни сақлаш тизими замон талаблари мос равишда такомиллашиб боряпти. Эътиборлиси, бугун одамларнинг тиббий маданияти ҳам анча юқори. Бу борада уларни қўллаб-қувватлаш, профилактик тадбирларни мунтазам йўлга қўйиш саломатликни сақлашда муҳим саналади.

Ўзбекистон ХДП айни ушбу йўналишда қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Анъанавий тарзда жойларда ўтказилаётган тиббий кўрик акциялари ана шулар жумласидандир.

Партиянинг Мирзаобод туман кенгаши раиси Ш.Мамиров ташаббуси билан «Оқолтин» МФЙда жойлашган Оилавий поликлиникада «Саломатлик акцияси» ташкил қилинди.

Тадбир доирасида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд фуқаролар тор доира мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди. Одамларнинг ҳолатига қараб айримларига тиббий маслаҳатлар, зарурат борларига даволаниш учун йўлланмалар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш