Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти кенгашининг II-пленуми бўлиб ўтди. Уда 6 та масала юзасидан ҳисоботлар кўриб чиқилди.
Дастлаб Наманган вилоят партия кенгаши ижроия қўмитасининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Бой берилган камчиликлар, эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳининг ўтган йили амалга оширган ишлари, сессияларга киритилган масалалар, юборилган депутатлик сўровлари кўриб чиқилди.
Пленум кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайлов натижаларига қаратилди. Йиғилиш иштирокчилари партия Сайловолди дастурининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларининг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури асосида чора-тадбирларини ҳам белгилаб олди.
Пленум ишида партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Фаоллар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, қарорлар қабул қилди.