Депутатлар уларни сайлаган халқнинг қонуний вакиллари ҳисобланади. Шу боис депутатларнинг кундалик профессионал фаолияти бевосита улар электоратининг дарди ва муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ бўлиши даркор. Бунда ҳар бир депутат ўз сайловчилари билан тизимли равишда учрашувлар ўтказиши, муаммоларини тинглаши ва ҳал қилиш учун барча ресурсларни сафарбар этиши керак.
Ўзбекистон ХДП сайланган бу борада нималар билан банд? Ҳудудларда сайловчиларни қайси муаммолар қийнақоқда қандай масалалрни ўрганиб мутасади ташкилотлар олдига масала қўйиб ижроси юзасидан депутатлик назорати олиб бормоқда деган масала билан депутатларга юзландик.
Қашқадарё вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи ташабуси билан Президентимизнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросига тегишли масала сессиясига масала киритилди. Қарор ижроси юзасидан вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р.Шаймардоновнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, депутатлар вилоятдаги кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, уларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароит яратиш, уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўймаслик, умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тўғри ташкил этиш бўйича соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралар кўрилиш зарурлигини билдириб ўтди.
Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши сессия қарори қабул қилинди.
Жумладан, кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан самарали фойдаланиш ва уни таъмирлаш, уларга туташ ер участкасини ободонлаштириш ишларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш белгиланди.
Шунингдек, бошқарувчи ташкилотга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ҳар ойда ўрганиб, муҳокама қилиб бориш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўриш қайд этилди. Бунинг учун 2024 йилги ижроси таъминланмаган мақсадли кўрсаткичларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ва уни 2025-йилда бартараф этиш чораларини кўриш талаб этилади.
Сессия қарори билан ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали вилоят ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ва бошқа қатор вазифалар юклатилди.
Депутатлар томонидан ўрганилган ҳар бир масала ортида сайловчи манфаати бор. Шу маънода айтиш керакки, сессияларга киритилган масала муҳим саналади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий ғояларига ҳамоҳанг бўлган турли масалаларнинг муҳокамаси ва муаммолар ечимига қаратилган қарорлар эса доимий депутатлак назорати ўрнатишни талаб этади. Бу борада партиямиздан сайланган депутатлар фаолликни қўлига олишига, ишонамиз.
Олимов Жаҳонгир,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи