Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда ўтган йил давомида амалга оширилган фаолият таҳлил қилиниб, Давлат дастурининг партиямиз электорати манфаатлари нуқтаи назаридан аҳамияти ва шундан келиб чиқиб, жорий йилдаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, вилоят партия кенгаши раиси ва унинг ўринбосари, Ижроия қўмитаси аъзоларини қайта сайлаш масалалари ҳам пленум ишида кўриб чиқилди.
Шунингдек, жорий йилги режа ва мақсадлар белгиланди. Хусусан, БПТ билан алоқаларни мустаҳкамлаш ташаббуси тўлиқ қўллаб-қувватланди. Бунинг учун БПТлар билан алоқаларни тиклаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш, янги БПТлар очиш ҳамда уларга услубий, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олинди.
Йил якуни билан самарали фаолият юритган туман (шаҳар) кенгашлари “Ўзбекистон Халқ демократик партияси кенгашлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом талаблари асосида баҳоланди.
Унга кўра, Пахтачи тумани биринчи ўринга лойиқ деб топилди. 2-ўринни Нуробод ва 3-ўринни Самарқанд туманлари эгаллади. Шу билан бирга, турли номинациялар бўйича ҳам фаоллик кўрсатган туманлар тақдирланди.
Ғолибларнинг барчалари вилоят кенгашининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда “Ташаккурнома”лари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.