Халқ билан мулоқот давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ҳар бир соҳа мутасаддиси, халқ вакиллари доимий равишда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мулоқотлар ташкил қилиб келмоқда. Мақсад фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларнинг муаммолари, дард-у ташвишларини ўрганиш ва ваколати доирасида ҳал этиш чорасини кўришдан иборат.
Шу мақсадда Термизда ҳам учрашув ўтказилди. Яъни, Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Шафоатова "Янгиҳаёт" МФЙ жамоатчилик назорати аъзолари билан биргалик тадбир ташкил қилди. “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқароларининг мурожаатлари тингланди.
Депутат ва маҳалла фаоллари аҳоли мурожаатидан келиб чиқиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойига бориб ўрганди. Шунингдек, ўрганишлар асосида аҳоли кўтарган масалага нисбатан туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг жавоби эшитилди.
Барча маълумотлар кўриб чиқилиб, масъулларга депутат сўрови чиқарилди. Аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.