Тошкентликлар ҳам фаолиятни жонлантириш масаласини кўриб чиқди
Тошкентликлар ҳам фаолиятни жонлантириш масаласини кўриб чиқди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилиниб, Кенгашнинг истиқболдаги режа ва вазифалари юзасидан фикр алмашилди.

Пленум иштирокчилари аввало, партиянинг фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий масалаларга оид янги ташаббусларни илгари суриш борасида сўз борди.

Партия аъзолари Тошкент шаҳрининг ҳар бир ҳудудидаги ижтимоий аҳволни яхшилашга қаратилган аниқ амалий чора-тадбирларни белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Шунингдек, партия аъзоларининг аҳоли билан яқин алоқаларини ривожлантириш, кенг жамоатчиликни партия дастурлари билан таништиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар.

Тошкент шаҳридаги партия ташкилотлари фаолиятини мустаҳкамлаш ва янги ёндашувларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш