Нурафшон шаҳардаги "Наврўз" маҳалласида аҳоли ўртасида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Мулоқотда халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг 2-округга Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат Лиана Нам ҳамда Нурафшон шаҳар партия кенгаши раиси Зулайҳо Aбдуқаҳҳорова иштирок этди.
Учрашувда депутат сайловчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга қулоқ тутди. Мулоқотда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалаларда мурожаатлар бўлди. Аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови юбориш бўйича вазифа белгилаб олинди.
Шунингдек, Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Лиана Нам ҳафтанинг жума кунлари маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолини мурожаатлари юзасидан доимий қабул ўтказилиши тўғрисида келишиб олинди.