Йил сарҳисобига бағишланган пленум

 

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Кенгаш аъзолари, партия гуруҳи раҳбарлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этди.

Йиғилишда дастлабки масала Навоий вилоят кенгаши раиси лавозимига номзодни тасдиқлаш бўлди. Бахтиёр Тошевнинг номзоди илгари сурилиб, бир овоздан маъқуллангач, кенгаш раиси томонидан 2024 йил якунлари, ўтган йил давомида амалга оширилган фаолият таҳлил этилди.

Шунингдек, 2024 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар ва унинг натижалари бўйича сўз юритилди. Янги сайланган депутатлар билан ҳамкорликдаги фаолиятни изчиллаштиришга оид таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят Фахрийлар кенгаши раиси Р.Рустамов ўтган давр мобайнида амалга оширилган фаолият хусусида тўхталиб, келгусидаги вазифалар юзасидан ҳам ўз таклиф ва фикрларини билдирди.

Пленумда вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари лавозимига Л.Неъматова номзоди илгари сурилди ва маъқулланди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш