Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон ХДПнинг барча вилоят кенгашлари пленумлари ўтказилмоқда. Унда ўтган йилнинг сарҳисоби, янги йилга режа ва мақсадлар белгилаш масалалари кўриб чиқиляпти.
Сирдарё вилоят партия кенгашининг навбатдаги пленуми кун тартибидан ҳам шу ва бошқа қатор масалалар ўрин олди.
Дастлаб, Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024-йилдаги фаолияти юзасидан ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши раисининг ҳисоботи тингланди ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг ҳам амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, инсон қадрини юксалтириш йўналишидаги вазифаларни амалга оширишда муносиб иштирок этиш, халқ билан мулоқот механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, жойларда депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ишларни тизимли ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўтган йилги сайлов натижалари, эришилган натижалар ва бой берилган имкониятлар сарҳисоб қилинди.
Пленумда жорий йилда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва уларга ёндашиш усуллари ҳам белгиланди. Тадбир якунида ҳар бир масала юзасидан пленум қарорлари қабул қилинди.