Ўзбекистон ХДП Пахтаобод туман кенгаши раиси Х.Сотволдиев ташаббуси билан туман поликлиникасида "Саломатлик акцияси" ташкил этилди. Унда "Бобур", "Хабибий", "Шомат" ва "Юқори" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Аҳоли вакиллари тор доира мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Акцияда вилоятдан 10 дан ортиқ шифокорлар яъни, невропатолог, гинеколог, гематолог каби мутахассислар УЗТ аппаратлари билан келиб, бепул кўрикни амалга оширди.
Шифокорлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи масалалар, хусусан, тўғри овқатланиш тартиби юзасидан иштирокчилар тушунчалар берди. Акцияда 70 нафардан ортиқ хотин-қиз қатнашиб, керакли маслаҳат ва кўрсатмалар олди.