Аҳолининг бандлигини таъминлаш депутатлар назоратида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева ҳамда партиянинг Жиззах вилоят кенгаши мутасаддилари биргаликда Пахтакор туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида бўлди. Ишчи гуруҳ тумандаги аҳоли бандлиги ва миграция масалалари юзасидан ўрганишлар олиб борди ҳамда масъул ходимлар билан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида тумандаги ишга жойлашиш имкониятлари, аҳоли миграциясининг сабаблари ва уни камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.

Шунингдек, бандликни ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар кўриб чиқилди.

Партия ходимлари ва депутатлар ҳудуддаги аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳолатини ҳам таҳлил қилди.

Жумладан, тумандаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари ногиронлиги бўлган шахслар, васийлик ва ҳомийлик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқди.

Шу билан бирга, аҳолини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ва бошқа долзарб ижтимоий масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, турли тоифадаги аҳолининг эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар тингланиб, тегишли мутасаддилар томонидан ёзиб олинди.

Мазкур ташрифнинг асосий мақсади ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган аниқ чораларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш