Ўзбекистон ХДП депутатлари ўз электорати муаммоларини ўрганмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Зуҳра Шодиева Сирдарё вилоят партия кенгаши мутасаддилари билан биргаликда Сирдарё туманида жойлашган кўзи ожизлар жамияти уйида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ҳудудга борган ишчи гуруҳ аъзолари туман кўзи ожизлар жамияти раиси Улуғбек Aбдужабборов билан биргаликда жамиятга қарашли қўп қаватли уйларнинг ҳолати, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароити билан танишди. Жамиятга тегишли фаолияти тўхтатилган ишлаб чиқариш цехлари жойлашган объектлар ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек, ташриф давомида кўзи ожиз шахсларнинг, васийлик ва ҳомийлик билан боғлиқ масалалари, уларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур ташрифнинг асосий мақсади кўзи ожиз бўлган шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган аниқ чораларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ташриф сўнгида кўзи ожизларга ҳимояни кучайтириш, эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича таклифлар тингланиб, мутасаддилар томонидан ёзиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш