Пойтахт маҳаллаларида нима гап?

 

Пойтахтимизда жойлашган ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларда ҳам депутатлар ва сайловчилар мулоқотлари ташкил қилинмоқда. Мисол учун, ХДП фракцияси аъзоси Ирина Токарева Юнусобод туманида жойлашган 87-алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда бўлди. У ердаги шароит ва ҳақиқий ҳолат ўрганилди. Партия дастурида кўрсатилган таълимни ривожлантириш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш масалаларида мактаб маъмурияти билан мулоқот ўтказилди. Хусусан, мактабнинг ички қисмида таъмирлаш ишларини ташкил қилиш, иситиш тизимини яхшилаш бўйича фикр алмашилди. Масаланинг ечими бўйича келишиб олинди.

Шу билан бирга, депутат Юнусобод туманидаги “Ҳамкоробод” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, хизмат кўрсатиш сифатини ўрганди. Хусусан, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳолати билан танишди.

Таъкидландики, аҳоли дуч келаётган асосий муаммолардан бири бу канализация тизимининг мавжуд эмаслигида. Бу эса санитария қоидаларига тўлиқ амал қилишга халал беради. Шунингдек, маҳаллада давлат мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж бор. Фуқаролар маҳалла аҳлини бирдек ташвишга солаётган масалаларда депутатдан ёрдам сўради.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан масъулларга депутатлик сўровини юборишга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш