Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Жамол Очилов Самарқанд тумани “Бўзи” МФЙда бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда бир қатор мурожаатлар бўлди. Одамларнинг эътирозига сабаб бўлаётган масалалар кўтарилди.
Шулардан бири маҳалла ҳудудидан ўтган 4 H 513 M йўлининг бир километр қисми белгиланган меъёрдан тор бўлиб қолгани билан боғлиқ. Бу эса машиналар қатновида қийинчиликлар юзага келтирмоқда. Мазкур ҳолат тегишли мутасаддилар, ишчилар гуруҳи ҳамда маҳалла раиси Н.Азимов, шу ҳудудда истиқомат қилаётган фуқаролар билан бирга жойига чиқиб ўрганилди. Мавжуд муаммо ечими бўйича таклифлар берилди ва амалга ошириладиган бирламчи вазифалар келишиб олинди.
Шунингдек, Қуйи палата депутати Самарқанд тумани партия кенгаши иш фаолияти билан танишди. Маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашиб, тумандаги муаммо ва таклифларни ўрганди ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар берилди. Амалга ошириладиган бирламчи вазифалар келишиб олинди.