Ҳудудий масалалар парламент аъзолари эътиборида

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, одамларнинг муаммоларини тинглаш ва уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида ўз сайлов округларида учрашувлар ўтказмоқда. Мазкур учрашувлар жойларда сайловчиларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим омил бўлмоқда.

Хусусан, Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонова Фарғона туманида бўлди. Депутат “Водил” ва “Ҳосилот”, “Ўзбекистон” маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Мулоқот чоғида дастлаб фуқароларга кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Аҳоли вакиллари ҳудуддаги камчиликларга тўхталиб, ўзларини қийнаб келаётган масалаларни билдирди. Жумладан ички йўлларни таъмирлаш, фойдаланилмаётган биноларни тадбиркорларга бериш масалаларида мурожаат қилинди. Ҳар бир мурожаат депутат назоратига олиниб, ижобий ечим топиладиган бўлди.

Депутатнинг ҳудуддаги учрашувлари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш