Қаршида сайёр қабул: фуқаролар муаммоларига амалий ечим изланди

 

Жорий йилнинг 28-январь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Н. Хонқулова томонидан "Маҳаллот" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан ички йўллар таъмири, таълим, кредит ва бандликни таъминлашга доир масалалар кўтарилди. Мурожаатлар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида жойида ўрганилиб, уларнинг амалий ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Бундай учрашувлар маҳаллаларда муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўришга хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш