Саломатлик акциялари туманларда давом этмоқда
Қувасой шаҳар кенгаши Полмон округидан сайланган депутат, туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Х.Қодиров ташаббуси билан "Саломатлик акцияси" ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида ҳудудда жойлашган ОШПда ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Хусусан, тиббий кўрикда чекка ҳудудларга чегарадош Носиробот ва Полмон қишлоқлари фуқаролари иштирок этди.
Тор доирадаги мутахассислар аҳоли вакилларининг саломатлигини кўздан кечириб, тиббий маслаҳат берди. Зарурати борларга эса даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилди.