Жиззахда БПТлар сони яна биттага кўпайди

 

Партия ғояларини кенг аҳоли қатлами орасида тарғиб қилиш, партия сафини кенгайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга қулай шароитлар яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш. Ўзбекистон Халқ демократик партияси шу мақсадда жойларда турли тадбирлар ташкил этмоқда.

Партиянинг Бахмал туман кенгаши раиси, депутат A.Зикиряев томонидан "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида тарғибот тадбири ўтказилди. Мулоқотда иштирокчиларга партиянинг дастурий ғоя ва мақсадлари тушунтирилди, унинг ташаббусларини амалга ошириш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Суҳбат давомида кўтарилган мавзулар муҳокамаси натижасида бир гуруҳ марказ ходимлари партия сафига қабул қилинди. Инсон ижтимоий хизматлар марказида Ўзбекистон ХДПнинг янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш