Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаб, уларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Хусусан, халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ф.Ёқубовга "Хўжа" МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролардан мурожаат бўлган эди. Унга кўра, ҳудудда газ босими паст ва бу аҳолига турли қийинчиликлар туғдирмоқда.
Депутат Ф.Ёқубов бу борада туман ҳокими ва газлаштириш корхонаси раҳбарига учрашди. Суҳбат давомида "Файз" кўчасида газлаштириш лойиҳаси нотўғри тузилганини билдирди. Шунингдек, қувурлар эски ва нотўғри ҳажмда қўйилгани таъкидланди. Бу эса газ босимининг пасайишига олиб келмоқда.
Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан лойиҳа қайта тайёрланди. Мутахассислар тавсияси билан хонадон эгалари ҳашар ташкил қилинди. Маҳалла аҳли газлаштириш бўлими ходимларининг кўмагида 250 та хонадондаги табиий газ қувурлари янгиланди ва газ таъминоти тикланди.