Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши доимий комиссияларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан 2024 йилда белгиланган айрим масалалар ижросига оид масала ўрин олди.
Жумладан, доимий комиссиялар Мажбурий ижро бюроси Бўстон тумани бўлими томонидан 2024 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Бўстон тумани маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан масъуллар ҳисоботлари эшитилди.
Партиямиздан сайланган депутатлар масъулларга электорат манфаатларига оид масалаларда саволлар билан мурожаат қилди. Амалга ошмай қолган вазифаларнинг назоратини кучайтиришга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.