Депутатга мурожаат этган фуқаронинг муаммоси жойда ҳал этилди
Депутатга мурожаат этган фуқаронинг муаммоси жойда ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Асқар Беккамовнинг сайловчилар билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Жамоатчилик қабулхонасига тумандаги "Балхияк" маҳалласида яшовчи 75 ёшли Эшқобил Ботиров амалий кўмак сўради. Фуқаро ўз мурожаатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва даволаниш учун ёрдам кераклигини билдирди.

Мурожаат юзасидан депутат А.Беккамов Инсон ижтимоий хизматлари марказига боғланиб, муаммони ўрганиш бўйича маслаҳатлашди ва таклифларини билдирди.

Фуқарога даволаниш учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш