Депутат сўрови натижа берди
Депутат сўрови натижа берди

 

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Муҳсиддин Низомиддинов ҳамда партия Марказий Кенгаши ходими Баҳодир Камолов Паркент туманидаги 22-мактаб фаоллари билан учрашди. Сайловчилар ҳудудда ечимини кутаётган муҳим масалада мурожаат қилди.

Гап шундаки, 2024-2025-ўқув йилининг 1-ярмида мактаб ўқувчилари иштирокида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда ўқувчилар жароҳат олган олиб, маълум бир муддат мактабга қатнай олмаган. Автоҳалокат содир бўлишининг сабаби эса йўлнинг қатнов қисми пиёдалар учун хавфсиз эмас, тартибга солишга эҳтиёж бор. Айрим ҳайдовчилар эса болалар кўп бўлишига қарамай, мазкур ҳудудда тезликни пасайтириш ҳақида ўйламайди. Шу сабабли тезликни чеклаш учун йўл белгилари ва махсус техник воситаси билан таъминлаш лозим.

Депутат ҳамда фаоллар йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойни кўздан кечирди. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун депутат сўрови юбориладиган бўлди. Тез фурсатда амалий ишлар бошланди.

Шунингдек, бундай ҳолат 58-мактаб ўқувчилари билан ҳам рўй бергани айтилди ва муассаса жойлашган йўлнинг қатнов қисми ўрганилди. Умумий маълумотлар йиғилиб масъул ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Шу куни М.Низомиддинов "Бозорбоши" МФЙдан йўлланган мурожаатни ҳам ўрганиш учун бир гуруҳ фаоллар билан учрашди. Унда 2024-йилнинг ноябр ойида К.Беҳзод кўчасининг 400 метр қисми ковланиб ичимлик суви учун қувур ётқизилгани ҳақида маълумот берилди. Фаоллар бугунги кунгача асосий қувур уланган жой очиқ ҳолдалиги ва ушбу ҳудуд таъмир талаб экани айтилди.

Ишчи гуруҳ юқоридаги ҳолат бўйича масъул ташкилот билан муаммони ижобий ҳал қилиш бўйича ишларни келишиб олди. Депутат мурожаатдаги масала юзасидан барча маълумотларни йиғиб масъулларга депутатлик сўрови чиқарди. Сўров ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш