“Депутат сўрови – халқ сўрови”
“Депутат сўрови – халқ сўрови”

 

Одамлар билан мулоқот қилиб, уларга самимий хизмат қилиш, қўлдан келганча амалий ёрдам бериш, қўллаб-қувватлашга биз депутатлар бурчлимиз.

Ҳеч бир одамга депутатлик мақоми шунчаки берилмайди. Унинг моҳиятини ҳис қилган одам бу анчагина масъулиятли ва залворли эканини яхши билади. Шу боис эл ичига киради, сайловчилар билан учрашади, уларни тинглайди, муаммоларга масъуллар эътиборини қаратади. Депутат ўзига сайловчилардан тушган мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади, уларни ҳал этиш чораларини кўради.

Халқ вакили одамларнинг мурожаатларига асосланиб, уларда кўтарилган масалалар бўйича тегишли органларга сўров билан чиқади. Депутатнинг ана шу биргина хати билан узоқ вақт давомида ечимини кутаётган масалаларга мутасаддилар ва ниҳоят эътибор қаратишади. Давлатимиз раҳбари айтган оддий одамларни рози қилиш, инсон қадри устунлиги тушунчалари ана шу қуйи бўғин раҳбарияти, мутасаддилари кўпроқ аҳамият қиладиган масаладир.

Ўтган йилнинг декабрь ойида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари давлат идоралари раҳбарларига 20 та депутатлик сўрови жўнатди. Уларнинг 9 таси ижобий ҳал этилди.

Албатта, масъулиятни ҳис қилаётган, мажбуриятини унутмаётган депутатларимиз жуда кўп. Улар ўзларига берилган ваколатлардан самарали фойдаланяпти. Аммо депутатлик сўровига беписанд қараётган давлат ташкилотлари, идоралари вакиллари ҳам борлигига кўз юмиб бўлмайди.

 

Акмал Умаралиев,

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари.

«Ўзбекистон овози», 5.2.2025, 5

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш