Ҳудудларда аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар қандай мурожаатлар депутатлар томонидан ўрганилиб, ижроси назоратга олинмоқда. Депутатлар ўрганишлар жараёнида сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни жойида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Масалан, халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши депутати Х.Юсубалиев “Юлдуз” МФЙда жойлашган "Бодомзор 3" кўчасида бўлди. Депутат мазкур ҳудуддаги фуқаролар мурожаатини масъул ташкилот ходимлари иштирокида жойига чиқиб ўрганди.
Гап шундаки, ушбу кўчадаги ёғочдан қилинган электр симёғочлар авария ҳолатига келиб қолган. Шунингдек, фуқаролар кўчага ичимлик суви тармоғини тортиш, кўчани шағал ёки бетон-асфальт қилиш бўйича амалий ёрдам сўради. Барча масала юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар ёзиб олинди.