Депутат маҳаллада сайёр қабул ўтказди
Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган "Дамариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ш.Абдуллажанов сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла истиқомат қилаётган бир гуруҳ сайловчи турли масалада депутатдан амалий ёрдам сўради.
Фуқаролар ҳудудни газлаштириш борасида мурожаат қилди. Депутат масалани масъуллар билан кенгашиб, ҳал этадиган бўлди.
Шунингдек, янги турар жойлари учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳуқуқий маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатилди. Мурожаатда тилга олинган бошқа масалалар ҳам тегишли тартибда ҳал этилди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши тушунтирилди.