Вилоят Кенгаши депутатлари Кўкдалада

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Кўкдала туманида жойлашган «Сойбўйи» МФЙда яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди.

Хусусан, депутат У.Жулбулов маҳалла еттилиги билан суҳбатда маҳалладагиларни ташвишга солаётган муаммоларни тинглади. Уларнинг айримлари юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўрови жўнатиш белгилаб олинди.

Учрашувда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди. Томорқа даромад манбаи экани таъкидланиб, йўл-йўриқ кўрсатилди.

Шунингдек, депутат «Кўкдала» МФЙда ҳам бўлиб, у ердаги фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутди.

Тадбирда камбағал оилаларга бириктирилган нуронийлар ҳамда кўча бошилари иштирок этди. Суҳбатлар давомида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, фаровонликни таъминлаш ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ишсизликни камайтириш миграциядан қайтганларни иш билан таъминлаш масалаларида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда кўрилган масалалар бўйича масъуллар бириктирилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш