Ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган ўрганишлар

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва партия Марказий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Бундан мақсад ижтимоий соҳа объектлари ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишиш, инфратузилманинг ҳолатини ўрганиш, аҳоли учун кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва камчиликлар юзасидан самарали ечимлар таклиф қилишдан иборатдир.

Шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари, вилоятдаги тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳаларда мавжуд муаммоларни таҳлил қилмоқда. Масалан, тиббиёт муассасалари, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида дуч келинаётган камчиликлар ҳамда уларнинг сабабларини ўрганиб, бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бўйича аҳолининг фикрларини тинглаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва бу масалалар бўйича тегишли ташкилий ишларни олиб бориш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш