Олий Мажлис Сенати, Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят олий таълим муассасалари ҳамкорлигида “Аёл ва жамият: муаммо ва ечим” мавзусида форум ўтказилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева билан биргаликда вилоят олий таълим муассасалари олима аёлларининг илмий ва инновацион ишланмалари кўргазмасида иштирок этди. Улар лойиҳалар билан яқиндан танишиб, вилоят аёлларининг маҳоратига гувоҳ бўлди. Юқори палата раҳбари кўргазма ва тадбир юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Форум доирасида Сенат раиси Пешку ҳамда Вобкент туманларида ҳам бўлди. Учрашувларда чевар қизлар ва тадбиркорлар билан ўтказган учрашувларида уларнинг қизиқишлари, кўникмаларини ошириш, илмий салоҳияти каби масалалар муҳокама қилинди.
Сенат Раиси хотин-қизларга бўлган ғамхўрлик давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг негизини ташкил этишини ва уларга муносиб турмуш тарзини яратиб бериш устувор вазифа эканини таъкидлади.