Наманганлик сиёсатчи ёшлар билимларини синовдан ўтказди
Наманганлик сиёсатчи ёшлар билимларини синовдан ўтказди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши "Сиёсатдаги ёшлар" интеллектуал турнирини ташкил қилди. Унда олий таълим муассасаси талабалари ўз билим ва маҳоратини намойиш этди. Иштирокчилар шартларга кўра, сиёсий масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди ва ўз янги ғояларини баҳам кўришди.

Турнирда НамДУ, НамМПИ ва Universiti of Busines and Science'нинг билимдонларидан ташкил топган жамоалар қатнашди. Беллашувда барча жамоалар иштирок этиб, юқори натижалар кўрсатди.

Ёшларнинг интеллектуал қобилияти ва сиёсий онгини ривожлантиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканлиги намоён бўлди.

Шу билан биргаликда, турнир давомида 10 дан зиёд йигит-қиз партия сафига қабул қилинди, уларга партия гувоҳномалари топширилди.

Тадбир сўнггида ғолиб жамоалар ва иштирокчиларга вилоят кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш