"Бобоҳайдар" маҳалласидаги яна бир масалада депутат сўрови юборилди

 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ғ.Неъматов "Бобоҳайдар" маҳалласида сайловчилар билан учрашув ташкил этди. Унда аҳоли вакиллари бир қанча масалада мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилди. Айрим масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Фуқаролар "Фуруғун" қишлоғининг 1,3 км ички йўлини шағаллаштириш бўйича амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат асосида масъулларга депутат сўрови юборилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш