Партиядошларимиз сафи кенгаймоқда
Партиядошларимиз сафи кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбирда Оҳангарон шаҳар партия кенгаши раиси Г.Касимова «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Давлат дастури лойиҳаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб берди. Давлат дастуридаги партия дастурий мақсадларига уйғун масалаларга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг барча қатламлари манфаатини самарали ҳимоя қилиш, айниқса, ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли мулоқот механизмлари йўлга қўйилгани таъкидланди.

Тадбирда партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, партия сафини янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Партиянинг дастурий мақсадлари, олиб борилаётган фаолиятлари юзасидан кенг тушунчалар берилди. Фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблардан сўнг марказда партиянинг бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Ташкилот ходимларининг 12 нафари партия сафига аъзо қилинди. Бошланғич партия ташкилоти раиси этиб «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими Н.Баратова сайланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Давлат дастурига таклифлар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш