Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг “Бобур” маҳалласида жойлашган 22-сонли оилавий поликлиникада “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.
Тадбир доирасида маҳалла аҳолиси малакали шифокорлар кўригидан ўтказилиб, уларга зарур дори-дармонлар ва тиббий тавсиялар берилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Й.Раҳмонқулова, масъул ходими Д.Турғунова ҳамда фаоллар иштирок этди. Улар поликлиника бош шифокори О.Бегимов ҳамда ходимлар билан учрашиб, муассасада яратилган шароитлар, дори-дармон таъминоти ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳақида суҳбат олиб борди.
Маҳалла аҳолиси поликлиникада барча шароитлар мавжудлиги, узоқ масофани босиб шаҳарга бориш зарурати йўқлигини таъкидлаб, кўрсатилаётган хизматлардан мамнун эканини билдиришди.
Поликлиникада беморлар учун иссиқлик тизими доимий назорат қилиниб, бепул дори-дармонлар, уч маҳал иссиқ овқат бериш йўлга қўйилган. Шунингдек, кардиолог, стоматолог, педиатр, невролог хизматлари ҳамда УТТ аппарати ва қон таҳлиллари учун барча керакли жиҳозлар мавжуд.