Қоровулбозорда Давлат дастури тарғиботи
Қоровулбозорда Давлат дастури тарғиботи

 

Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор тумани кенгаши ташаббуси билан Давлат дастури муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди. Унда туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Туман партия кенгаши раиси М.Эргашев учрашувда Дастурда келтирилган вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига уйғун ва ҳамоҳанг эканини таъкидлади. Айниқса, камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиниши қувонарли ҳол эканини эътироф этди.

Шу билан бирга, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этишга оид масалалар халқимизни рози қилишини таъкидлади.

Депутатга кўра, кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш ва марказлашган электрон шаклга ўтказиш бу борадаги ислоҳотларни жадаллаштиришга турки бўлади. Шунингдек, тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини “электрон рецепт” тизимига кўра тайинлаш амалиётини йўлга қўйишга эътибор қаратилгани шаффофлик ҳамда хавфсизликни таъминлайди.

Учрашувда дастурдаги вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтилди. Унинг ижроси юзасидан нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш