Бугунги кунда вакиллик органларининг ролини янада кучайтириш борасидаги ислоҳотлар депутатларнинг ўз округларида сайловчилар билан тизимли мулоқотини кучайтиришни, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этишни талаб қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашига 4-“Гулчамбар” сайлов округидан сайланган депутат К.Ҳакимова томонидан “Кўркам диёр” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-ДМТТда ўрганиш олиб борилди.
Хусусан, туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзоси тарбияланувчиларга яратилган шароитни кўздан кечирди. Муассасадаги мавжуд муаммолар юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ушбу жараёнда депутат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ҳамда муассасада болаларга берилаётган таълим-тарбия билан яқиндан танишди.
Назорат таҳлил якунида мактабгача таълим ташкилотидаги камчиликлар юзасидан депутат мутасаддилар билан суҳбатлашди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ёзиб олди.