Денов туманида тарғибот
Денов туманида тарғибот

 

Халқ депутатлари Денов туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ф.Сайфуллаев “Сина” маҳалласидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати ўтказди. Учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида суҳбатлашилди.

Тадбирда мактаб жамоасига Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Хусусан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш, ҳамда биологик хилма-хилликни сақлашга оид масалаларда белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш лозимлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Партия дастурига ҳамоҳанг ижтимоий масалаларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида фикр алмашилди. Дастур ижросининг аҳамияти тушунтирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш