Янгиқўрғонликлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Яшнобод туман кенгаши ва 28-оилавий поликлиника ҳамкорлигида "Янгиқўрғон" маҳалласида яшовчилар учун тиббий кўрик ташкил қилинди. “Саломатлик акцияси” доирасида ўтказилган тадбирдан мақсад маҳалладаги аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва тиббий саводхонликни оширишдан иборат.
Тиббий кўрик давомида турли мутахассислар, жумладан, терапевт, кардиолог, эндокринолог, невролог, гинеколог ва стоматологлар маҳалла аҳолисини қабул қилди.
Шунингдек, қон босими, қанд миқдори, холестерин даражаси каби муҳим тиббий кўрсаткичлар текширилди.
Мутахассислар текширув натижаларига кўра тиббий маслаҳатлар, даволаниш учун йўлланма ва кўрсатмалар берди.