Ишчи гуруҳ ўрганишлар давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва партия Марказий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ Миробод ва Яшнобод туманларида ўрганишлар олиб бормоқда.

Бундан мақсад ижтимоий соҳа объектлари ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишиш, инфратузилманинг ҳолатини ўрганиш, аҳоли учун кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш ва камчиликлар юзасидан самарали ечимлар таклиф қилишдан иборатдир.

Шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари, шаҳардаги, таълим, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳалардаги камчиликларни таҳлил қилмоқда. Муаммолар ва уларнинг сабаблари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш сифати бўйича аҳолининг фикрларини тинглаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва бу масалалар бўйича тегишли ташкилий ишларни олиб бориш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш