Хaлқ билaн юзма-юз мулоқот

 

Ҳозирда инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак. Акс ҳолда жамиятга ўсиш, ишда эса натижа бўлмайди.

Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб боришнинг бош мақсади уларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратишдан иборат. Шундан келиб чиқиб, Олот тумани “Човдур” маҳалласида туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Наргиза Неъматова бошчилигида “Халқ қабулхонаси” мудири, “маҳалла еттилиги” иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда “Човдур” маҳалласининг 20 нафардан ортиқ фуқароси турли масалалардаги мурожаатлари ва муаммолари билан қатнашишди. Аҳоли вакиллари асосан, ижтимоий ёрдам, имтиёзли кредитлар, зовурлардан фойдаланиш, уй олиш тартиби ва бошқа масалалар бўйича юзага келаётган тўсиқлардан шикоят қилди.

Ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, атрофлича муҳокама этилиши керак бўлган масалалар ижросига тегишли масъуллар бириктирилди.

Ўрганишлар маҳалладаги хонадонларда давом этди. Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи Раҳимовлар хонадонидаги ҳолат кўздан кечирилди. Болаликдан ногиронлиги бўлган Озодбек Икромжонов билан учрашиб, унинг яшаш шароити, уйда олаётган таълими билан танишган депутат фуқаронинг ҳаёти янада яхшиланиши учун нималарга эҳтиёжи борлиги билан қизиқди. Озодбекнинг таклифларини тинглаб, уларни амалга ошириш борасида вазифалар белгиланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш