Депутат ташаббуси билан

 

Бугунги кунда вакиллик органларининг ролини янада кучайтириш борасидаги ислоҳотлар депутатларнинг сайлов округларида сайловчилар билан тизимли мулоқотини ташкил этишга боғлиқдир. Зеро, бу орқали жойлардаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилади.

Шу аснода Боёвут туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Облоқул Исанов иштирокида “Депутат билан бир кун” лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳа доирасида депутат мутасаддилар билан “С.Aйний” маҳалласидаги “Моҳитоб” кўчасида ташкил қилинаётган соғломлаштириш йўлаги ва тунги ёритгич чироқларини ўрнатилиш жараёнлари билан кўздан кечирилди.

Шунингдек, “Ойдин йўл” кўчасидаги электр тармоқларидаги муаммолар ўрганилди. Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб, улар билан мулоқот ўтказилди. Фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Депутат “маҳалла еттилиги” билан учрашиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида иш режа тузилди.

Бундан ташқари, халқ депутатлари Боёвут туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Жумавой Раҳмонқуловга бир гуруҳ сайловчилардан мурожаат бўлган эди. 25-Навбаҳор сайлов округидан сайланган депутат фаол нуронийлар билан бирга мурожаатни ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, маҳаллий аҳамиятга эга 20В019 "Янгиер ш. – Зиёкор" автомобил йўлининг таъмир талаб жойлари ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солаётган эди. Мазкур масала Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари билан бирга ўрганилиб, муаммони ҳал қилиш чоралари кўрилди. Айни пайтда йўл автомобиллар ҳаракати учун қулай ҳолатга келди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш