Тахиатошда ҳам бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП томонидан жорий этилган “Саломатлик акцияси” лойиҳаси доирасида Тахиатош туман кенгаши ва халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ташаббус кўрсатди. Унга кўра, ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши масъул ходимлари, туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Д.Артиков, “Кенегес” бошланғич партия ташкилоти аъзолари, Тахиатош тумани "Кенегес" овул фуқаролар йиғини оилавий шифокорлик пункти масъуллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Ўтказилган амалий тадбир давомида 30 дан ортиқ фуқаро, шу жумладан хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, касаллиги аниқланганларга даволаниш учун йўлланмалар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш