Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова ташаббуси билан Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан саломатлик акцияси ўтказилди. Унда ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Акция доирасида тиббий кўрикдан ўтказилганлар сони 180 нафардан ошди. Кўрик давомида 47 нафар одамда турли касаллик аниқланди ва уларни амбулатор ҳамда стационар даволаш чоралари белгиланди.
Шунингдек, ётоқда ётган бемор болалар уйларига бориб текширувдан ўтказилди. Уларнинг ҳолатига қараб тиббий кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.
Худди шундай тадбир Когон туманида ҳам ўтказилди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзоси С.Шарипова ташаббуси билан "Сиёз-поён" ОШПда саломатлик акцияси ташкил этилди. Акция доирасида ижтимоий ҳимоя ягона реестрда турган оилалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Саломатлик концепцияси доирасида амалга оширилган мазкур лойиҳа асосида ҳудуддан 20 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларининг саломатлиги текширилди. Кўрикда Когон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳакими Феруз Ачилов раҳбарлик қилди.