Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши ходимлари Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлик техникуми талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Унда "Ёш сиёсатчилар мактаби" имкониятлари ҳақида сўз борди.
Тадбир давомида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизмат турларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада партия дастурида белгиланган вазифалар, ғоя ва ташаббусларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, партиянинг ёшларга оид сиёсати, улар учун жорий этилган лойиҳалар бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди. Иштирокчилар партияга кимлар ва қай тартибда аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Шунга ўхшаш тадбир Балиқчи туманида ҳам ташкил этилди. Хусусан, туман кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Гўзалхон Деҳқонова ва Гўзалхон Ҳамидова туман Ёшлар агентлигининг барча маҳалла ёшлари билан "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси асосида учрашув ўтказдилар.
Тадбирда юртимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатига оид масалалар ҳақида сўз борди. Жумладан, маҳалла еттилигидаги ёшларнинг вазифалари ва келажакдаги режалари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, "Ўзбекистон-2030" стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Депутат Гўзалхон Деҳқонова билан туман партия кенгаши раиси Матлубахон Ҳалилова бошчилигида тадбир эса "Яккатол" МФЙдаги 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.
Унда ёшларни бугунги кунда нималар кўпроқ қизиқтираётгани ва уларнинг истаклари ҳақида сўз борди. Ўқувчилар келгуси режалари ва мақсадлари хусусида гапириб берди. Ўз навбатида масъуллар уларнинг амалга ошишида зарур бўлган воситаларга тўхталди.
Шу билан бирга, учрашувда жорий йилги Давлат дастури мазмун ва моҳияти тушунтирилди. Унда белгиланган вазифалар партия дастурий мақсадларига ҳамоҳанг эканига урғу берилди.
Устозлар ва ёшлар ўзлари томонидан берилган саволларга қониқарли жавоблар олдилар. Натижада 5 нафарйигит-қиз партия сафига қабул қилинди ва гувоҳномаларга эга бўлди.