Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Нурафшон шаҳар Маънавият марказида олий таълим ва профессионал таълим муассасалари талабалари ўртасида «Сиёсатдаги ёшлар» интеллектуал турнирини ташкил этилди.
Турнирда Муҳаммад Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўрта Чирчиқ тумани агросаноат ва транспорт техникуми, 2-сонли политехникумидан 2 та дан жамоа, шунингдек, Олмалиқ шаҳар Ипак йўли ва инновациялар университети жамоаси иштирок этди.
Биринчи шартда ёш сиёсатчилар билетларга яширинган Конституциямизда келтирилган моддаларнинг жумлаларидан бирини танлайди ва уни қайси моддага моддага тегишли эканини айтади ҳамда моддани шарҳлаб, ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Асосий эътибор ёшлар сиёсат асосларини амалий натижаларга айлантиришда самарали усулларни таъминлаш, ўзгаришларни амалга ошириш учун ёш етакчиларнинг имкониятларини ҳавола қилишга қаратилди.
Иккинчи шартда тезкор савол-жавоб шаклида ўтди. Шунингдек, баҳс-мунозараларга бағишланган шарт ҳам бажарилди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Ўрта Чирчиқ тумани Агросаноат ва транспорт политехникумига насиб қилди. Иккинчи ўринга Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали жамоаси, учинчи ўринга айни шу олийгоҳнинг «Эверест» жамоаси эга бўлди.