Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Нигора Эшметова “Отчопар-1” маҳалласида фуқаролар билан учрашди. Мулоқот давомида маҳалла аҳолиси томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар тингланди, мавжуд масалалар жойида ўрганилди.
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг турмуш шароитларини янада қулай қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Депутат шунингдек, 51-мактабнинг умумий аҳволини ҳам ўрганди, муассаса ходимлари билан суҳбатлашди. Назорат таҳлил жараёнида бир қатор масалалар аниқланди.
Маълум бўлишича, бинонинг том қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Шунингдек, иситиш тизими носоз, синф хоналарида эса парта ва стуллар эскирган ҳам етишмовчилик кузатилади. Депутат кимё ва физика лабораторияларининг замонавий жиҳозларга эҳтиёжи борлиги ҳамда тиббиёт хонасидаги мебелларни замонавийлаштириш зарурати ҳақида ҳам ўзига белгилаб олди.
Мактабнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва ўқувчилар учун қулай шароит яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши режалаштирилди.