
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан ҳудуддаги “Даўир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалий тадбир бўлиб ўтди.
Гап шундаки, туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси Ж.Адилов мазкур маҳаллада яшовчи аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ташкил қилган эди. Ушбу тадбирда бир қатор мурожаатлар бўлган. Халқ вакили билдирилган мурожаатлар юзасидан ҳудуддаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг томорқа ерларини суғориш, мевали ва манзарали дарахтларни экишга тайёрлаш учун ариқ ишлаб бериш бўйича Тахтакўпир тумани Ободонлаштириш бўлимига депутат сўрови юборди.
Депутат сўрови қаноатлантирилиб, амалий чоралар кўрилди. Масъуллар депутат ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Умуман олганда, депутат кўмагида аҳолининг яна бир масаласи ечим топди.