Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Шокиржон Аҳмедов Фарғона шаҳрида жойлашган Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумига борди. Депутат таълим муассасасида таҳсил олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилди. Хусусан, тиббиёт соҳаси ходимларига субсидия асосида қандай имкониятлар тақдим этилиши, уларнинг фарзандлари учун олий таълимга киришдаги имтиёзлар масаласида сўз юритилди. Ўз навбатида ёшларнинг ҳам фикрларига қулоқ тутилди.
Депутат саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Яъни, давлат томонидан тиббиёт соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида ҳудудлардаги таълим масканларида ўқувчиларга яратилаётган шароитларни доимий мониторинг қилиш бўйича мутасаддилар билан келишиб олинди.